Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг агенти "ПСЖ" клуби унинг мижозини сотиб олиш учун беҳуда уринишганини айтиб ўтди.
«Карим яқинда «Реал» билан шартномасини 2022 йилгача узайтирди. Агар шартнома муддатини янада узоқроққа узайтириш имконияти бўлганида – у бу ишни амалга оширган бўларди.
«ПСЖ»дан таклиф бўлди. Франция етакчиси ҳалиям Каримга қизиқиш билдирмоқда, аммо, Бензема ўшанда рад этди, ҳозир ҳам ва бундан кейин ҳам рад жавобини беради», — деди агент.