Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Тоттенҳэм”га “Барса” футболчиси керак
Каталониянинг “Барселона” жамоаси қанот ҳимоячиси Танги Ндобелени қўлга киритиш учун ўзгача услубдан фойдаланиши мумкин.
“Sky Sport” нашри берган хабарларга қараганда, Каталония клуби ярим ҳимоячини Нелсон Самеду ёки Самуел Умтитини таклиф қилишни режа қилмоқда.
Манба берган хабарларга қараганда, “Тоттенҳэм” ҳам трансфер оянасида пул сарф этишни истамаяпти.
“Милан” Златанга ўринбосар топди
Миланнинг “Милан” клуби Златанни Ибраҳимовичнинг ўринбосарини излашга тушиб кетди.
“Tuttosport” нашри берган хабарларга қараганда, “россонерилар” нишонида 19 ёшли “АЗ” клубинин 19 ёшли Мирон Боадю билан жиддий қизиқиб қолган.
Голландиялик ҳужумчини қўлга киритиш осон бўлмаслиги аниқ. Манба берган хабарларга қараганда, Мирон билан “Арсенал” ва “Барселона” жамоалари шартнома тузиш илинжида.
Толиссо “Интер”да?
Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо Италия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Италиялик журналистларнинг фикрича, 25 ёшли футболчи “Голливуд” режаларидан чиқиб қоган ва у келаси мавсум олди йиғинларини бошқа клубда ўтказиши мумкин.
Фабрицио Романо берган маълумотларига қараганда, “Интер” футболчи билан оғзаки келишувга эришиш арафасида турибди.
Эслатиб ўтамиз, Толиссо Бундеслиганинг 13 та учрашувида майдонга тушди 1 та гол киритишга муваффақ бўлди.
“Арсенал”га турк керак
Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Фейенорд” ярим ҳимоячиси Оркун Кекчю “кононир”га айланиши мумкин.
“EveningStandart” нашри берган хабарларга қараганда, 19 ёшли туркиялик футболчи Месут Ўзилнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оркуннинг “Фейенорд” билан шартномаси 2023-йилга қадар мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер қиймати 12,5 миллион еврони ташкил этади.