Италиянинг "Милан" клуби дарвозабони Джанлуиджи Доннарумма жамоа билан шартномасини узайтиришга тайёр, дея хабар бермоқда Tuttosport.
Манбанинг ёзишича, Италия терма жамоаси дарвозабони клубнинг энг юқори маош оладиган футболчисига айланмоқчи. Айни пайтда у "Милан" клубидан йилига 6 миллион евро миқдорида маош олади.
Жорий мавсумда Доннарума "Милан" таркибида 26 та учрашувда майдонга тушди ва 33 та гол ўтказиб юборди.