Marca нашри мухбирлари Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймарнинг ҳар бир учрашувдан қанча миқдорда маблағ ишлаб олишини ҳисоблаб чиқишди.
2017 йили "ПСЖ" бразилиялик футболчи учун "Барселона" клубига 222 миллион евро ўтказиб берган ва йилига 37 миллион евро маошни ўз ичига олган шартнома имзолаган.
28 ёшли ҳужумчи парижликлар таркибида 3 йил тўп сурди ва 111 миллион евро ишлаб олишга улгурди.
Шу билан бирга, бразилиялик футболчи жиддий жароҳат ва дисквалификациялар сабаб, кўплаб учрашувларни ўтказиб юборди. У жамоага келиб, шу кунгача жами бўлиб 80 та учрашув ўтказди.
Шу тариқа, Неймарнинг "ПСЖ"даги ҳар бир учрашуви 4,16 миллион еврони ташкил қилмоқда.