Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

Гиггз, Бекҳэм, Руни. Алекс Фергюсон бошқарувида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рамзий терма жамоаси тузилди

Баҳо:
+1 | -

Transfermarkt портали «Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий бош мураббийи Алекс Фергюсон қўл остида энг кўп ўйин ўтказган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.

Шотландиялик мутахассис бошқарувида энг кўп учрашувда қатнашган футболчи Райан Гиггз бўлди. Уэльслик ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед» сафида 905 учрашувда майдонга тушган. Жамоанинг айни дамдаги бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳам (365 ўйин) мазкур терма жамоадан ўрин олган.

Рамзий терма жамоа билан танишинг:

Дарвозабон: Петер Шмейҳел (362 ўйин);

Ҳимоячилар: Денис Ирвин (450), Жон О'ши (394), Рио Фердинанд (432), Гари Невилл (598);

Ярим ҳимоячилар: Пол Скоулз (709), Рой Кин (469), Райан Гиггз (905), Девид Бекҳэм (387);

Ҳужумчилар: Оле-Гуннар Сульшер (365), Уэйн Руни (402).

Маълумот учун, Фергюсон 1986—2013 йиллар мобайнида «Манчестер Юнайтед»ни бошқариб борган. Унинг қўл остида жамоа Премьер Лигада 13 марта чемпионликни қўлга киритган. Фергюсон клуб билан умумий миқдорда 38 та совринга эга чиққан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:00, 02.05.2020.
Ўқилди: 3979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.