Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Игнатий Нестеров: Энг, энг, энг...

Баҳо:
+ | -

Осиё Кубокларида 5 марта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) иштирок этиб, бу борада Осиёнинг ягона футболчиси ҳисобланадиган Игнатий Нестеров “энг” сўзи билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.

Маълумки, Нестеров Осиё Кубогида иштирок этиш бўйича қитъамиз рекордчиси ҳисобланади. У бешта Осиё Кубогида жами 17 бор терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган.

Энг эсда қолган турнир
- Осиё Кубоги-2019ни энг эсда қолган мусобақа дея оламан. Бу ҳар томонлама яхши ўтди. БАА ўзида мусобақани жуда юқори савияда ташкил этди. Ташкилотчилик томонлама умуман муаммо кузатилмади.

Энг эсда қолган ўйин
- Энг эсда қолган баҳс сифатида 2015-йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувни айтган бўлардим. Чорак финалдан ўрин олган мазкур баҳс жуда қизиқ кечганди. Биз охиригача курашганмиз, фақат қўшимча бўлимларда ўтказиб юборилган иккита гол туфайли ютқазиб қўйгандик.

Энг эсда қолган ғалаба
- Энг эсда қолган ғалаба ҳам 2015-йил бўлган. Гуруҳ босқичида Саудия Арабистонини 3:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Буни Осиё Кубоклари тарихида энг яхши ўйинларимиздан бири деб биламан.

Энг аламли мағлубият
- Энг аламли мағлубият ўтган йил рўй берди. Австралия билан 120 дақиқа яхши ўйнаб якунда пенальтилар сериясида ютқазиб қўйдик. Олдинги тўқнашувларда Австралияга қарши бу қадар ишонч билан ўйнамагандик. Биринчи марта бу жамоани мағлуб этишга жуда яқин келгандик. Афсуски, пенальтиларда омадимиз келмади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:53, 04.05.2020.
Ўқилди: 4109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.