Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Даврон Файзиев қандай қилиб UFC трансляциясига эришилгани ҳақида

Баҳо:
+1 | -

UZREPORT TV канали UFC 249 мусобақаси трансляция ҳуқуқини харид қилганидан хабардор бўлдингиз. Қўшимча қилмасам бўлмайди. Чунки бу менга ҳам бевосита алоқадор янгилик.

Биласиз, анча йиллардан бери ўз ижтимоий тармоқларимда имкон қадар UFC оламига томошабинларни яқинлаштиришга харакат қилиб келаман. Лекин, бу ҳаммаси шахсий ташаббус эди. Дунёда рейтинги тобора ошиб бораётган бу промоушннинг биздаги аудиторияси ўсиши барибир телевизион расмий трансляция билан боғлиқ эканлигини тушунардим.

UZREPORT TV каналидаги фаолиятим давомида бир неча бор раҳбариятга бу юришни амалга ошириш борасида таклифлар билдирганман. Канал раҳбари мухлисларга қизиқ бўлган ҳар қандай таклифни кўриб чиқиб, ўз имкониятларини ишга солиб келган. UFC бўйича ташаббус ҳам эътибордан четда қолмади. Бу учун миннатдорман. Узоқ йиллик уринишлардан сўнг мана ҳозир насиб қилган экан, биз Ўзбекистонда расман биринчи бор UFC жанглар кечасининг лицензион трансляциясини амалга оширамиз. УзРепортТВ спорт трансляциялари ривожи йўлида яна бир катта қадам ташлади. Албатта ҳамкорлар ёрдамида.

Худо хоҳласа бирга томоша қиламиз! 10 май якшанба тонг саҳарлаб соат 5:00 да жанглар трансляцияси бошланади. Тахминан 4 соат давом этади. Агар Дэна Уайт тузган карддан жанглар тушиб қолмаса, 10дан ортиқ супер тўқнашувлар гувоҳи бўласиз.

Эфирда кўришгунча!

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 14:58, 05.05.2020.
Ўқилди: 7199 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5451]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2698]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2547]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2492]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1806]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1784]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1764]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1549]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1478]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик