Бразилиялик футболчи Моуриньо қўл остида тўп суради.
Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Виллиан Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига ўтиши ҳақида beIN Sports хабар тарқатди.
Виллиан «шпорлар» билан келишувга эришди ва Жозе Моуриньонинг шогирдига айланадиган бўлди.
Виллиан аллақачон келишувга эришди ва шахсий келишувнинг барча деталларини муҳокама қилиб олди. Бразилиялик футболчи Моуриньо билан яна бирга ишлаётганидан хурсанд эканлигини яширмади.
Виллиан «Челси» таркибида 2013 йилдан бери ўйнаб келаётганди. Аввалроқ, унга Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқиш билдираётганди.