Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Клаттенбург Месси ва Роналду ҳақидаги қизиқарли сирларни фош қилди

Баҳо:
+ | -

Англиялик машҳур футбол ҳаками Мартин Клаттенбург яқиндагина “Daily Mail”нашри учун берган интервьюсида бир нечта супер юлдузлар билан бўлган қизиқарли воқеаларни ошкор қилди.

Ўз даврида Олимпиада, ЕЧЛ ва Европа чемпионатлари финалида ишлаган рефери “Daily Mail” нашри учун бериб ўтган интервьюсида ўзи ҳакамлик қилган энг машҳур футболчилар ва улар билан рўй берган қизиқарли воқеалар билан ўртоқлашди.

Криштиану Роналду

Роналдунинг буюк футболчи эканлигига шубҳам йўқ. Биласизми, у жамоасининг ўйини яхши чиқмаётган бир пайтда ҳам натижани ўзи томонга оғдириб юборишга қодир. Мен аввалига у иштирокидаги АПЛ ўйинларида ишладим. Кейин “Реал” таркибида тўп сурган чоғида ҳам. У ҳар доим ажойиб спорт формада ва исталган дақиқада ўйиннинг боришини ўзгартиришга қодир футболчи.

Тан олиш лозим, у билан доимо яхши муносабатда бўлганман. Евро 2016-финал учрашувидан сўнг, медалларни қабул қилиш мақсадида зиналардан юқорига кўтарилаётганимда Криш мени маҳкам бағрига босиб олган эди. Биз мана шунақа қалин дўстлар эдик. Тўғриси, унинг финал бошидаёқ жароҳат олиши Португалияга салбий таъсир кўрсатишини тахмин қилган эдим. Кейинчалик барчаси ўзгача кўриниш олди. Ёдимда бор, АПЛ учрашувларининш биридан сўнг, Роналду ўз футболкасига имзо қўйганча уни менга совға қилган эди. Ваҳоланки, буни ундан сўрамаган эдим.

Шунингдек, 2016-йилдаги ЕЧЛ финал учрашувида ҳам Роналду билан майдонда тўқнаш келган эдим. У ўйиндан сўнг, ҳал қилувчи пенальтини тепаётганида мен бу зарба голга айланишини аниқ билган эдим. Хаёлимда фақат ўйиндан сўнг дарвозага кирган тўпни олиб кетиш ўтди холос.

Лионель Месси

Мен Лео иштирокидаги учрашувни биринчи бор бошқарганимда шок ҳолатига тушиб қолганман. Бу “Барселона”нинг “ПСЖ”га қарши ўйини эди. У билан майдонда бирга ҳаракат қилар экансан, ҳакамлик услубининг ўзгартиришга тўғри келади. Сабаби, рақиблар уни тўхтатиш учун турли услублардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу эса, катта футболда ҳар куни ҳам учрайвермайди.

Шундоққина эсимда, ўша учрашувда Леога сариқ карточка кўрсатган эдим. Месси рақибнинг оёғини босиб олгани учун. У карточка борасида баҳслашиб ўтирмади. Шунчаки, бош бармоғини кўрсатганча нари кетди. Жуда баланд статусли футболчи бўлишига қарамай, Лео майдонда жуда тартибли эканлигини ҳис этдим. Тан олиш лозим, ўша учрашувда бир неча бор Мессининг ортидан югуриб етаолмаганман.

Луис Суарес

Луис билан биринчи бор майдонда тўқнаш келганимизда, у “Аякс” сафида тўп сураётган бўлиб, бошқарган учрашувимда 4 та гол киритган эди. Ўша ўйиндан сўнг, дўтларимга “Аякс”да ажойиб футболчи етишиб чиқаётганини ҳақида тўлқинланиб айтиб берганман.

Кўп ўтмай, “Ливерпуль” уни сотиб олганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Сабаби, АПЛда яна бир кучли футболчи пайдо бўлишига ишончим комил эди. Кейин Премьер-лигада ҳам “Ливерпуль” иштирокидаги ўйинларни бошқариб бордим. Биласизми, Суарес ифлос футбол билан тартибли футболнинг ўртасида ҳаракат қилади. У АПЛ учрашувларида испанча сўкина бошлади. Мен бундай сўзларнинг турли тилларда қандай янграшини билганим боис, дарров унга испан тилида жавоб қайтардим. Луис аввалига кулиб юборди ва ҳайрон қолдирганимни айтиб ўйиндан кейин олдимга келди. У билан қисқа бўлсада, қувноқ суҳбат қурдик. Суарес сингари футболчилар билан тил топишишни уддалай олмас экансиз, юқори даражадаги футбол учрашувларини бошқариш жуда мушкул.

Венсан Компани

Мен уни жуда ҳурмат қиламан. У доимо ҳакамлар билан илқ муносабатда бўлади. Унга сариқ карточка берганимда ҳам, қизил карточка берганимда ҳам учрашувдан сўнг, ҳеч нарса бўлмагандек келиб ўйин учун миннатдорчилик билдириб кетади.

Ёдимда бор, АПЛ учрашувининг биринчи бўлимида хатога йўл қўйган эдим. Иккинчи тайм стартида у менинг олдимга келиб барча хато қилишини энг муҳими олдинга қадам ташлаш эканлиги айтиб кўнглимни кўтарди.

Бир неча йиллар илгари Белтгия ва Исроил ўртасидаги учрашувда Винсанни майдондан четлатган эдим. Бу иккинчи сариқ карточка бўлгани боис, у индамай майдонни тарк этган эди. Бир ҳафтадан сўнг, “Олд-Траффорд”да у рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Мен ён ҳаками билан маслаҳатлашдим, у сариқ карточкали вазият эканлигини айтгач, Винсанни огоҳлантирдим. У эса, секин олдимга келди ва “Раҳмат реф, менга бир ҳафтада иккита қизил карточка керак эмас эди”, деганча кулиб яна ўйинга қўшилиб кетди.

Гари Спид

Ҳакамликка энди кириб келган чоғларимдаёқ Премьер-лига учрашувларини бошқаришдек бахт насиб этган. Ёш бўлганим боис, машҳур ва ёши каттароқ фуболчилар ўйин давомида менга босим ўтказишга ҳаракат қилишар эди. Улар ҳар бир қароримни майдонда муҳокама қилар, ўйиндан сўнг узоқ вақт тортишишар эди. Айниқса Крейг Белламига ўхшаш футболчилар ўйин давомида мен билан адоватлашишга урингани шундоққина кўз олдимида. Шундай бўлса-да, футболчилар ичида чинакам профессионаллари ҳам мавжуд. Уларга ёрқин мисол сифатида Гарри Спидни кўрсатишим мумкин. У ўйин давомида меннинг қарорларимни олқишлар, хатолар бўлган чоғда тўхтаб қолмаслик кераклигини уқтирар эди. У нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам менга далда бўлган. Гарри билан бирор маротаба майдонда гап талашганимни ёки баҳслашганимни эслай олмайман. Спид майдон марказида ишончли ўйин намойиш этар, ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам бирдек фаол эди. Айни дамда, у билан кўришиб турмаймиз, бироқ у мен кўрган футболчилар ичидаги энг мардларидан бири сифатида хотирамда қолади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:33, 11.05.2020.
Ўқилди: 14563 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.