"Верона" ҳимоячиси Мараш Кумбулла "Наполи"га ўтишни истамади.
"Наполи" раҳбарияти деярли келишувга эришган эди, аммо футболчи трансферга рад жавобини берди, деб ёзади Calciomercato нашри.
Хабарларга кўра, Англия Премьер-лигасидаги бир нечта клублар Кумбуллага қизиқиш билдирмоқда.