Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

“Бавария” кимларга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборади?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz ёзда Мюнхеннинг “Бавария” жамоасини тарк этиши мумкин бўлган футболчилар билан қисқача таништириб ўтади.

Хавьер Мартинес

Сеньор Хавьер Мюнхен клуби шарафини 8 йилдан бери муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Жаҳон ва Европачемпиони кузда 32 ёшни қарши олади. Афсуски, бу мавсумда қаҳрамонимиз майдонда жуда кам кўриниш бермоқда. Бундеслига учрашувларининг атиги 5 тасида иштирок этган испаниялик футболчиучун “Бавария” 6 миллион евро йиллик маош тўламоқда. Прогресс кузатилмайдиган, асосий жамоадан тушиб қолган футболчи билан ўртада яна бир йиллик шартнома мавжуд. Агар мюнхенликлар Хавьерни ёзда сотиб юборишмаса, у келаси мавсум сўнггида эркин агентга айланаши мумкин.

Филиппе Коутиньо

“Бавария” бразилиялик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олмайдиган бўлди. Ваҳоланки, “Барселона” айни дамда пулга жуда муҳтож. Бугун Филиппе учун асосий даъвогар АПЛнинг бир нечта жамоалари бўлиб турибди. Ўз вақтида Ҳамес Родригес ҳам майдон марказида креатив ўйин намойиш этганига қарамай, “Бавария” 60 миллион евро тўлашни истамаган эди. Ўйлашимизча, Коутиньо ҳам “Бавария”ни 80 миллиондан воз кечишга мажбур бўладиган ўйин намойиш эта олмади. Акс ҳолда, тадбирли клуб раҳбарлари уни ҳеч қаерга қўйиб юбормаган бўлар эди.

Свен Улрайх

Ўзгача дарвозабон. Беш йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилаётган бўлсада, атиги 60 та ўйинда майдонга тушди холос. Клуб уни шунчаки Нойер йўқлигида “ноилож” вариант сифатида ҳарид қилганини яшириб ҳам ўтирмайди.

Свен у қадар мухлислар эътиборида бўлмаган бўлсада, ўтган 5 йил давомида Германиянинг энг совриндор футболчиларидан бирига айланиб олди. Аслида, Улрайх учун захира ўриндиғида учрашувни томоша қилиш мароқли, бироқ ёзда Нюбел жамоага келади. Катта эҳтимол билан Свен ўзи учун бошқа жамоа излашни бошлаб юборган бўлса керак.

Леон Горецка

Бечора Горецка асосий таркиб учун жуда кучли рақобат бўлган жамоа сафига келди ва ўзини йўқотиб қўйди. Ўз вақтида сайёрамизниг энг иқтидорли футболчи деб эътироф этилган Леон аллақачон 25 ёшни “уриб қўйди”. Захирада ўтиргани учун унга катта моаш тўлашнинг ҳожати йўқ. Шундай бўлсада, Флик футболчини барча мусобақалар учун рўйхатдан ўтказишга қарор қилди. Қайсидир маънода Горецкадан “Бавария” воз кечгани йўқ, бироқ футболчи ўз келажаги учун ҳам Мюнхенни тарк этиши ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши лозим.

Иван Перишич

Иван кутилмаганда “Бавария”да кўриниш берди. Унинг трансферини клубдан талаб қилган Нико Ковач ўз мақсадига эришди, бироқ у Гнабри ва бошқа вингерлар мавсумни бундай кўтаринки кайфиятда ўтказишини тахмин қилмаган бўлса керак. Бўлмаса, тежамкорлиги билан ном қозонган Мюнхен клуби яна бир вингер учун пул сарф этмаган бўлар эди. Айни дамда, Перишич оғир жароҳатдан фориғ бўлганча яна сафга қайтди. Умуман олганда, Флик Иванни жамоада олиб қолишга қарши эмас, бироқ бунинг учун “Интер” унинг трансфер суммасини 10 миллион еврога пасайтириши лозим. Бугунги инқироз чоғида “Бавария” хорватиялик футболчи учун 20 миллион евро тўламаслиги аниқ.

Кингсли Коман

Катта эҳтимол билан “Бавария” барибир Лерой Санени Мюнхенга кўчириб олиб келадиган кўринади. Шундай экан, жароҳат олишга мойил Команни клубда ушлаб туришдан наф йўқ. Боз устига, франциялик футболчи билан “Барселона”, “Манчестер Сити” сингари топ жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Ҳатто уни Сане билан айрбошлаш борасида ҳам музокаралар кетмоқда. Агар клуб Кингслини сақлаб қолса, тез орада 23 ёшли футболчининг трансфер қийматида пасайиш кузатилади. Сермаҳсуллиги паст бўлган вингер Сане келгач тўлиқ захира футболчисига айланиб қолиши турган гап. Шундай экан, вақт ва имкон боридаКоманнинг трансферидан пул ишлаб олиш зарур. Энди у Европани ўзига қарата олган 17 ёшли ўспирин эмас. Бундан ортиғини кутишдан наф йўқ.

Жером Боатенг

Жером клуб сафидаги энг катта моаш оладиган футболчилардан бири. Мюнхен клуби мавсум бошидаёқ уни сотиб юбориши мумкин эди, бироқ Зюленинг жароҳати Боатенгни яна бир мавсумга клубда олиб қолди. Бундан ташқари, қаҳрамонимиз ҳимояда чинакамига универсал футболчи. Шундай бўлсада, 30 дан ошиб кетган ҳимоячи учун йилига 12 миллион евро тўлагандан кўра, ёш Зюле (ундан 5 баробар камроқ маош олувчи) билан шартномани узайтирган маъқул. Янги мавсум стартида “Бавария”нинг лазаретидан Павар, Эрнандес ва Зюлечиқиб келишади. Боз устига,Алфонсо Девис ҳам асосий таркибда кўриниш беришни бошлади. Энг муҳими, Жеромнинг клуб билан тузган шартномаси келаси йил ўз якунига етади. Ёзда жамоа ЖЧ ғолибини трансферга қўйиш орқали 12 миллион евромаошни тежаб қолади ва камида 25 миллион евро ишлаб олади. Катта эҳтимол билан “Бавария” бундай имкониятни қўлдан бой бермаса керак.

Мануэл Нойер

Нойер борасида вазият анча баҳсли кўриниш олмоқда. Қаҳрамонимиз клубдан узоқ муддатли ва катта маош кўрсатилган шартнома талаб қилмоқда. Акс ҳолда, жамоадан кетишини ҳам қистириб ўтди. Мануэл клубдан йилига 15 миллион евро моаш ва асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолишларини талаб қилмоқда. Ваҳоланки, ёзда ёш ва иқтидорли Нюбел ҳам жамоага келиб қўшилади. Бундай вазиятда “Бавария” қандай йўл тутиши лозим? Нойернинг ҳам шартномаси келаси ёзда якунига етади. “Бавария” дарвозабонни сотиб юбориш орқали пул ишлаб оладими ёки унинг барча шартларига кўниш орқали Нюбел проектини ҳам бир четга суриб ташлайдими? Барчасини вақт кўрсатади.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:52, 16.05.2020.
Ўқилди: 8157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.