Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сиёсатчига айланган футболчилар: Омадсизлар клуби (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Футболчилик кўплаб бошқа соҳа ва касблардан фаолиятнинг эрта якунланиши билан фарқ қилиши ҳеч кимга сир эмас. Ҳамма Златан Ибраҳимович эмаски, деярли 40 ёшда ҳам топ клублар эътиборида қолаверса. Одатда футболчи майдондаги ҳаракатларига нуқта қўйгач футбол атрофида қолишда давом этаверади.

"Бутсасини михга илган"лар учун мураббийлик энг кўп учрайдиган танловлардан бири. Аммо, шундайлар борки ўзларини бошқа жуда қизиқ аплуаларда синаб кўради. Масалан -- сиёсатда. Бугун шундай футболчилар ҳақида ёзмоқчиман.

Авваламбор ўзини сиёсатга урган тўптепарларни иккига бўлиш керак. Муваффақиятга эришганлар ва омадсизлар. Дастлаб, ўзини бир мунча сиёсатдон сифатида синаб, кейин бу позициядан чекинганлар ҳақида тўхталсак.

3. Ҳоқон Шукур

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол муаллифи бўлган бу туркни кўпчилик яхши эслайди. 2002 йилдаги мундиалда у ва унинг жамоадошлари, масалан Рушту Режбер, Ҳасан Шаш, Умид Давала, Илҳан Мансиз ва бошқалар озмунча шовқин кўтарганди дейсизми?!

Шукур футболчилик фаолиятидан сўнг қисқа вақт муваффақиятли тарзда сиёсат майдонида ҳам фаолият олиб борганди. У 2011 йилда иқтидордаги "Адолат ва тараққиёт" партияси фаолига айланиб, икки йил сўнгра мамлакат парламентига вакил сифатида сайланди. 2015 йилгача барчаси яхши
кетаётганди. Аммо, шу йили уни Фетҳуллаҳ Гюленга алоқадорликда айблаб лавозимларидан озод қилишди. Иш ҳатто Шукур Туркияни тарк этишигача бориб етди. 2016 йилдан бошлаб АҚШда истиқомат қилаётган Ҳоқон бугун такси ҳайдовчиси бўлиб, орада китоб савдоси билан ҳам тирикчилик қилиб туради.

Ҳа, Ҳоқон Шукур сиёсатда яшил майдондаги каби муваффақиятли бўлолмади, ҳозирча.

4. Андрей Шевченко

Бу футболчининг фаолияти ҳақида алоҳида эслатиб ўтиришга ҳожат йўқ, менимча. Лабоновский лабораторияси маҳсулоти бўлган Шева, "Динамо Киев" ва "Милан"даги ўйинлари билан Европа ва ўз-ўзидан дунё футболини забт этган.

Бугун мураббий сифатида Украина терма жамоасига устозлик қилаётган Андрей 2012 йилда "Украина -- Вперёд" партиясидаги иккинчи шахсга айланганди. Бироқ, шу йили парламент сайловларида етарли овоз тўплолмаган бу партия кейинроқ сиёсий майдондан буткул ғойиб бўлди.

Шевченконинг ўзи ҳам мамлакат сиёсий ҳаёти учун ўта мураккаб бўлган 2014 йилгача бу талотўплардан чиқиб улгурди. Қримнинг аннекция қилиниши-ю, Донбасс ва Луганскдаги қонли тўқнашувларни оддий фуқаро ва футбол кишиси сифатида қарши олди.

5. Марк Вильмотс

Бельгия футболининг сўнгги 30 йилдаги энг машҳур номларидан бири бу -- Марк Вильмотс. 1990-2002 йилларда футболчи сифатида миллий жамоа либосида тўп тепган Марк, 2012-2016 йилларда Бельгия футболи "олтин авлод"ини мураббий сифатида бошқарди. Лекин, орада сиёсий фаолият ҳам борки, бу аввалги ва кейингиси каби муваффақиятли чиқмади.

Иккимингинчи йиллар аввалида у мамлакат сенати аъзосига айланди. "Ислоҳотчилар ҳаракати" фаоли бўлган Вильмотснинг сиёсатдан кўнгли тез совуди. 2005 йилда ўз ихтиёри билан сенаторлик мақомидан истефога чиқди ва севгани -- футболга қайтди.

Давоми кейинги постларда...

Ориф Толипов

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 09:05, 18.05.2020.
Ўқилди: 3916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.