Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

23 май — ЕЧЛ финаллар бўлган кун

Баҳо:
+ | -

2007 ЕЧЛ финали ўтказилган сана. 2005 йили ўзаро ҳисоб-китоб қилган Милан ва Ливерпуль яна ҳал қилувчи босқичда. Фақат стадион Истанбулда эмас, Афинада. Нисбатан ана шундай ҳиссиётлар улашиши мумкин бўлган ўйингоҳда.

Милан ҳам, Ливерпуль ҳам ЕЧЛга ўз чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритиб чиққан, гуруҳ баҳсларини ғолиб сифатида якунлаган эдилар. Яъниким, миллий биринчилигидан умидини узган клубларнинг кубок баҳсларига харислиги кўрилади. Плей-оффда ҳам икки жамоа мардонавор йўл босиб келди. Милан Селтикни овертаймда енгиб олган, Баварияни ер тишлатган ва ярим финалда Манчестер Юнайтедни тўхтатган бўлса, Ливерпуль дастлаб турнирнинг расмий чемпиони – Барселонани мағлуб этди, меҳмонда урилган гол эвазига, албатта, сўнг нисбатан енгилроқ рақиб – ПСВ, ярим финалда эса Челси қаршилигини синдириб Афинадаги Олимпия ўйингоҳига кириб келди.

Икки йил олдин Истанбулда недир мўжиза содир бўлганидан барчанинг хабари бор. Бу нарса айниқса, Карло Анчелотти ва унинг шогирдларини қаттиқ ўйлантирган эди. Бу сафар ҳам Милан ҳисобни очди, аммо танаффусга жамоани хотиржам қилгувчи йирик ҳисоб билан чиқиб кетмади. 1:0 – биринчи бўлим учун идеал ҳисоб. Рақиб мушкул ҳолда бўлади, енгаётган жамоа ҳаддан ташқари хотиржамликка берилмайди. Филиппо Индзаги дублини йўллаган пайти ўйин тугашига саккиз дақиқа қолганди. Ливерпуль бир голни сўнгги дақиқада урди, тўғри, аммо икки йил олдинги ишини такрорлай олишига вақт ҳам етмади, танаффусдаги кўрсатмалар ҳам бўлмади. Милан хатосини тўғрилаган сана ва мухлислари учун охирги бор Европани забт этиш маросими. Ўшандан буён россонери тиффозиси ўша Миланни кутмоқда.Ўша олтин тўпни оладиган йигитларини, Пиппо-голларини...

——

Асримиз аввалига ҳам йўл оламиз. 2001 йилги ЕЧЛ финали ҳам шу кунга белгиланган ва ўша даврнинг ажойиб бир жамоаси иштирокида навбатдаги фиаско билан тугагани ёдимизда. Валенсия! Бир йил олдин ҳам финалгача борган, сўнгги манзилда Мадриднинг Реалига йирик ҳисобда енгилган кўршапалаклар “Сан Сиро”даги финалга ҳам виқор билан етиб келишди ва бу сафар хато тўғриланади, деб мухлисларини ишонтиришди. Йўқ, қарши томонда икки йил олдинги хатосини тўғрилаш ниятида келган Бавария ҳам бор эдики, мюнхенликлар бу сафар “Камп ноу”даги аламли натижа учун ҳам анча ишончли ўйин кўрсатишди.

Биласиз, ҳамма ЕЧЛ финалларининг номи бор. Ундаги воқеадан келиб чиқиб, стадиондан ё қай бир жамоанинг юбилей натижасидан келиб чиқиб ҳар бир финални номлаб келадилар. Мен бу финални пенальти финали деб номлаган бўлардим. Чунки учрашувнинг бошидаёқ Мендиета пенальтидан ҳисобни очган. Айнан Гаиска шу ишни қилгани муҳим эдики, пенальти ҳақида гап кетганида ноаниғи борасида Баджони, аниқлари борасида испан иқтидорини эслайдилар. Сал ўтиб Меҳмет Шолль пенальтидан фойдалана олмайди. Демак, олти дақиқа ичида урилган пенальти ҳам бор, ноаниқ пенальти ҳам. Бавария ҳисобни барибир пенальтидан тенглаштирган. Эффенберг – гол муаллифи.

Ўйинда ғолиб аниқланмагач, жамоалар пенальтилар сериясига таклиф этилади. Бу борада ҳам турлича ёндошувни кўрамиз. Бештадан зарба кифоя қилмаган ғолибни аниқлашга. Серияни Мендиета бошлаб бергани яна ўша гапни эслатади бизга. Бавариянинг асаблари чидамлироқ чиқди ва жамоа икки ноаниқ зарбадан сўнг бошқа хато қилмади. Валенсияда эса, омадсизлар сони учта эдики, бу клубнинг қаторасига иккинчи марта турнирни бой беришига етарли бўлди.

Бунақа учрашувда энг яхши ўйинчи ким бўлади? Албатта, дарвозабон. Ва у табиийки ютган клуб вакили. Оливер Кан бир йилдан сўнг Осиёда ўтадиган мундиалда ҳам қаҳрамон бўлишидан олдин шу номни ЕЧЛда қўлга киритган ноёб киперлардан эди. Эктор Купер шу ўйиндан сўнг финалда енгилувчи мутахассис номини олганини ҳам эслаб ўтсак, ўринли бўларди.

Хайрулла Ҳамидов

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 09:23, 23.05.2020.
Ўқилди: 5217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.