Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи жавоб ўйини доирасида бўлиб ўтган «Ливерпуль» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ўйин ёмон оқибатларга олиб келгани маълум қилинди.
"Sunday Times" тарқатган хабарга кўра, ўша куни кўплаб инсонлар коронавирус юқтириб олишган. Кейинчалик эса уларнинг 41 нафари вафот этган. Ушбу тадқиқотни "Edge Health" компанияси ўтказган. Беморлар ўйиндан 25-35 кун ўтиб вафот этишган.
Экспертларнинг баҳосига кўра, мазкур учрашув ўтказилган куни Англияда тахминин 100 000 киши коронавирусга чалинган бўлган бўлса, Испанияда бу рақам 640 минг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтган баҳсни 52 000 мухлис стадиондан томоша қилган. Мадриддан эса 3 минг нафар ишқибоз ташриф буюрган.