Вьетнамда футбол мавсуми қайта бошланди. Эътиборли томони, мамлакат ҳукумати учрашувларни ўтказиш билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилди.
Шу боис, ишқибозлар стадионларга муаммосиз киришмоқда. Вьетнам — коронавирус пандемияси шароитида томошабинларнинг стадионга киришига рухсат берган жаҳондаги илк мамлакатга айланди.
Маълумот ўрнида. Вьетнамда бор-йўғи 325 кишида коронавирус аниқланиб, бир киши вафот этди.