Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Клопп, балки уни ваниҳоят «Ливерпуль»га олиб кетарсан?»

Баҳо:
+ | -

«Майнц» клуби матбуот хизмати Бундеслига 27-турида «Лейпциг»га қарши кечган ўйиндаги (0:5) мағлубиятга муносабат билдирди.

Тимо Вернер Майнц шаҳри клубига қарши ўйинда учта гол урди. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида (0:8) ҳам Вернер ҳет-трик муаллифига айланганди.

Учрашувдан сўнг жамоа матбуот хизмати «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппга мурожаат қилди.

«Майнц» бир мавсумда икки бор ҳет-трик қайд этган Вернерни ёмон кўриши кераклиги ҳақидаги твитга клуб расмий Twitter аккаунти қуйидагича жавоб берган: «Клопп, балки уни ваниҳоят «Ливерпуль»га олиб кетарсан?».

Аввалроқ «Ливерпуль» Вернер хизматларига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Клопп эса фаолиятининг аввалида «Майнц»да ишлаган. Немис мутахассиси 2001—2008 йиллар давомида жамоа бош мураббийи бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:23, 25.05.2020.
Ўқилди: 6516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик