Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Замонамизнинг етти «спорт мўъжизаси» (фотожамланма)

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

«Дунё мўъжизалари» – булар инсониятнинг олис тарихи давомида ўз миқёси, ғайриоддий дизайни, илғор муҳандислик ечимлари, шунингдек, ноодатий жойлашуви билан ҳайратга соладиган иншоотлардир. Улар орасида Искандария маёғи, Бобил осма боғлари, Родос ҳайкали, Aртемида ибодатхонаси, Зевс ҳайкали, Галикарнас даҳмаси, шунингдек, ушбу рўйхатдаги бугунги кунгача сақланиб қолган ягона мўъжиза – Миср эҳромлари сингари машҳур меъморчилик санъат асарлари мавжуд.

Aлбатта, инсоният тарихи «бутун сайёранинг олди» бўлган бошқа кўплаб иншоотларни билади ва турли тахминларга кўра 9 ва 12 «дунё мўъжизаси» мавжуд, аммо тарихчилар қабул қилган умумий версияда инсон закоси юқорида келтирилган 7 ёдгорлик орқали эътироф этилган.

Худди шу мантиқдан келиб чиққан ҳолда, 2008 йилда спорт журналистлари ва оддий спорт ихлосмандлари ўртасида дунё бўйлаб сўров ўтказилди, мақсад дунёнинг 7 та «спорт мўъжизаси»ни аниқлаш эди – уларнинг бари айни пайтда фаолият юритаётган бўлиши керак. Рейтингга асосан футбол иншоотлари киритилган, аммо футбол атрофида бирлашмаган бошқа спорт турлари вакиллари ҳам эҳтиромга сазовор бўлишди.

Шундай қилиб, эътиборингизга «дунёнинг 7 спорт мўъжизаси»ни тақдим этамиз!

1) Монте-Карлодаги «Формула-1» трассаси

1950 йилдан бери ўтказиб келинаётган «Монако Гран-приси» Монте-Карлода айнан шу йўлда бўлиб ўтади ва бу трасса ўз навбатида 1929 йилдан бери пойга йўли сифатида ишлатилади. Бу дунёдаги энг мураккаб йўллардан бўлиб, узунлиги 3,4 километрни ташкил этадиган ўнлаб муюлишлардан иборат.

2) «Камп Ноу» стадиони, Барселона


Европанинг энг кенг стадиони саналган «Барселона» футбол клубининг уй ўйингоҳи 98,772 мухлис сиғимига эга.

3) «Қуш уяси» стадиони, Пекин


2008 йилда Пекинда ўтган ёзги Олимпия ўйинлари муносабати билан Хитойда қурилган энг чиройли иншоот. «Қуш уяси»нинг бутун мажмуаси тахминан 20,4 га майдонни эгаллайди.

4) «Сантьяго Бернабеу» футбол стадиони, Мадрид


«Реал Мадрид» футбол клубининг уй стадиони, сиғими 80 354 кишигача.

5) «Жузеппе Меацца» стадиони, Милан


Италиянинг иккита клуби – AC Milan ва Inter Milanнинг уй стадиони. 83000 томошабин сиғади.

6) «Маракана» стадиони, Рио-де-Жанейро


Дунёдаги иккинчи энг катта стадион – бир вақтнинг ўзида 97000 футбол ишқибозини сиғдира олади. Бу иншоот Бразилиянинг икки – «Фламенго» ва «Флуминенсе» клубларига хизмат қилади.

7) Melbourne Cricket Ground аренаси, Мельбурн


Бу Aвстралиядаги энг катта ва 100000 кишига мўлжалланган дунёдаги энг йирик ва энг улкан стадион. Бундан ташқари, у энг баланд ёритиш устунлари билан машҳур.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:12, 26.05.2020.
Ўқилди: 8557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.