«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзи учун 2та ўрнак ким эканини айтди. Унинг фикрича, «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи учун намуна бўла олади.
«Дастлаб Зидан Франция терма жамоасида эришган барча ютуқлари эвазига мен учун ҳар томонлама ўрнак бўлган. Кейинчалик Роналду пайдо бўлди. Криштиану жуда кўп совринларни қўлга киритди ва шундан сўнг ғалабаларга интилмоқда. Уларнинг ҳар иккиси футбол тарихида ўз изини қолдирди. Мен ҳам тарихда қолишни истайман.
«Олтин тўп»? Уни қўлга киритсам ёмон бўлмасди, аммо бу соврин ишқида куйиб-ёнмайман. Келгуси ёки ундан кейинги мавсумда мазкур совринни ютишим керак, деб ўйлаб юрмайман. Ўзим учун черага белгилаб олмайман. Мен «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси мақсадларини ўз манфаатимдан устун қўяман», — деди Мбаппе "Daily Mirror" нашрига берган интервьюсида.
2019/20 йилги мавсумда Мбаппе «ПСЖ» сафида барча мусобақалар доирасида 33та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урди ва 17та голга узатма берди. 21 ёшли футболчининг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг хизматларига «Реал» қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ у мазкур ёзги трансфер пайтида «ПСЖ»ни тарк этмаслигини маълум қилган эди.