Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Осиёнинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди. Шомуродов топ-20 дан ўрин олди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Transfermarkt портали Осиёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «Тоттенҳэм» клуби ва Жанубия Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Ҳён Мин яққол устунлик билан пешқадамлик қилмоқда. 27 ёшли чап қанот вингерининг нархи 64 миллион еврога тенг.

Иккинчи ўриндан «Порту»нинг япониялик ҳужумчиси Шоя Накажима (16 миллион евро) ўрин олган бўлса, Эрон терма жамоаси ва «Зенит» клуби форварди Сардор Азмун (14,5) кучли учликка якун ясаган.

Топ-10 дан жами беш нафар япониялик, уч нафар кореялик, бир нафардан форс ва хитойлик футболчи ўрин олди.

Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси Элдор Шомуродов рўйхатнинг 18-поғонасидан жой олган. «Ростов» ҳужумчиси 5,2 миллион еврога баҳоланган.

Энг қиммат осиёлик футболчи ўнлиги билан танишинг:

1. Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм», Жанубий Корея) — 64 миллион евро

2. Шоя Накажима («Порту», Япония) — 16

3. Сардор Азмун («Зенит», Эрон) — 14,5

4. Такефуса Кубо («Мальорка»/«Реал», Япония) — 13,5

5. Ли Кан Ин («Валенсия», Жанубий Корея) — 13,5

6. Такеҳиро Томиясу («Болонья», Япония) — 13,5

7. Ҳван Ҳи Чан («Зальцбург», Жанубий Корея) — 10

8. Такуми Минамино («Ливерпуль», Япония) — 10

9. Даичи Камада («Айнтрахт», Япония) — 8

10. Ву Лей («Эспаньол», Хитой) — 8.
 ...
18. Элдор Шомуродов («Ростов», Ўзбекистон) — 5,2.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:00, 27.05.2020.
Ўқилди: 10436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4345]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3600]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3354]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2575]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2245]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2215]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2114]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2067]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2031]

Криштиану Роналду: «ЖЧ-2026 мен учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлади» [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик