Kicker нашрининг хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Бундеслиганинг 29-туридан ўрин олган "Падерборн"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Ҳоланд ўтган турда "Бавария"га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Футболчи ўйининг бош ҳаками билан тўқнашиб кетган. Натижада у жароҳат олиб ўйиннинг 72-дақиқасида захирага олинган эди. Футболчининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, бироқ "арилар" мураббийи таваккал қилмоқчи эмас.