"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркиянинг "Трабзонспор" клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабар пайдо бўлгач, "Karadeniz'de Sonnokta" нашри ўзбекистонлик футболчидан интервью олди.
Манбада айтилишича, Шота Арвеладзе 26 ёшли футболчини ўзининг собиқ клуби — "Трабзонспор"га таклиф қилган.
"Европада ўйнашни истайман..."
"Мураббийимизнинг ҳозир Туркияда эканини биламан ва у ерда ўз олдига қандай мақсадлар қўйганини биламан. Аммо ҳозирча менга ҳеч ким таклиф билан чиқмади. Биз трансфер ҳақида гаплашмадик. Мен Европада ўйнашни истайман, аммо бу борадан таклиф бўлиши керак".
"Эрен Дердийўққа вақт керак"
"Эрен Дердийўқ ҳозир фаолиятининг ўртасини ўтказмоқда. У сафимизга яқинда қўшилди ва унга вақт керак. Янги мамлакат, янги маданиятга мослашиш осон иш эмас. Унинг яхши ўйинчи экани кўриниб турибди".
"Шотага раҳмат"
"Аввало Шотага катта раҳмат. У футболчиларга росмана ишонади ва ўйинчиларни ҳам ишонтира олади. Мен унинг футболига ишоанаман ва ўйинчи сифатида ўсишимда унинг ҳиссаси жуда катта. У сиз учун ишлайдиган мураббий".