Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукнимиздаги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Вернер Лондонга кўчиб ўтадими?

 

Англиянинг “Челси” жамоаси ёзда Тимо Вернерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Бу ҳақида Bild нашри журналисти Кристиан Фалк маълум қилмоқда. Унинг айтишича, “аристократлар” ҳимоячиси Тони Рюдигер Вернерни ўз жамоасига чорламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тони ва Тимо анча йиллардан дўстлашиб келишмоқда ва Тони футболчини клубга анчадан бери таклиф қилмоқда. Айниқса, “Ливерпуль”нинг Вернер трансферидан воз кечганидан сўнг, бу чорловлар жиддий тус олмоқда.

Анчелоттига ҳимоячи керак

 

Англиянинг “Эвертон” жамоаси узтози Карло Анчелотти ёзда жамоага 34 ёшли марказий ҳимоячини қўшиб олмоқчи.

Италия нашрлари берган маълумотларга қараганда, мураббий “Интер” ҳимоячиси Диего Годинни “ирислар” таркибида кўришни истамоқда.

Уругвайлик футболчи “Интер”нинг келаси йилдаги режаларида йўқлиги боис, “туманли албион”га йўл олишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Годин “Интер” сафига мавсум бошида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.

“МЮ” “Реал”га қарши

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Рен” таянч ярим ҳимоячиси – Эдуардо Камавинга учун курашга қўшилди.

Айни дамда “Реал” асосий фоворит бўлиб турган ёш иқтидор эгасини қўлга киритиш мақсадида клуб футболчини сотиб олиши билан “Рен”да яна бир мавсум ҳаракат қилишига ҳам рози.

“L’equipe”нинг маълум қилишича, “қизил иблислар” скаутлари футболчининг нақд 12 та ўйинини стадиондан туриб томоша қилишга улгурган.

Эслатиб ўтамиз, франсуз клуби ўз тинейжери учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.

Виллиан учун кураш авжида

 

Тез орада эркин агентга айланиши кутилаётган Виллиан ёзда Парижга кўчиб ўтиши ҳеч гап эмас.

Яна ўша “L’equipe” берган маълумотларга суянадиган бўлсак, футболчини ПСЖ Виллиан учун фантастик маош кўрсатилган 3 йиллик шартнома тайёрламоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Париж клуби ёзда Дракслерни сотувга қўйиш орқали унинг ўрнини Виллиан билан тўлдиришни истамоқда. Клуб шу йўсинда Неймар учун олдинги чизиқда кўмак беришни олдига мақсад қилиб қўйган.

Лангле кетиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳимоячиси Клемен Лангле ёзда “Барса”ни тарк этиши мумкин.

“Mundo Deportivo” нашри берган маълумотларга қараганда, “Интер” ҳимоячини Лаутаро Мартинеснинг трансферига қўшиши мумкин.

Манбада ёзилишича, Антонио Конте ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Диего Годинни ўрнини айнан 24 ёшли Лангле билан тўлдирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Лангле клуб сафида 43 бор майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёзиб қўйди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:14, 29.05.2020.
Ўқилди: 10927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.