Diario Gol нашрининг ёзишича, Мадриднинг "Реал" клуби президенти Эден Азарнинг дастлабки мавсумидан норози бўлмоқда. Бельгиялик футболчи "қироллик клуби"га ортиқча вазни билан келди, кейичалик жароҳат олди ва клуб учун айтарли ҳеч нарса қилмади.
Маълумотларга қараганда, Перес франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппега қизиқмоқда. Президент ёзги трансфер ойнасида ПСЖ билан футболчи алмашишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Азар бу мавсум Ла Лигада бор йўғи 10та ўйинда майдонга тушган.