«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клуб билан янги шартнома бўйича музокаралар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик посбоннинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.
«Мазкур ёзда «Барселона»дан кетмайман. Менинг агентим ва клуб ўртасида янги шартнома борасида дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Кейин эса коронавирус билан боғлиқ муаммолар бошланди. Шунинг учун музокаралар тўхтаб қолди. Инсонлар ўз ҳаёти учун курашаётган пайтда биз янги шартномани муҳокама қилмасликка қарор қилдик. Лекин ўзимни Барселонада яхши ҳис қиляпман. Чунки бу ер оилам учун ҳам қулай», — деди тер Штегена "Kicker" нашрига берган интервьюсида.