«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц ва «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернернинг эҳтимолий трансфери борасида фикр билдирди.
«Бу сайёрада яхши ўйинчилар етишмайди. Тимо Вернер — кучли футболчи, Кай Ҳаверц — кучли ўйинчи.
Имкониятлар, мос вақт — ҳаммаси тўғри келиши керак. Олти, етти ҳафта аввал биз жорий мавсумда ўйнай олиш ёки олмаслигимизни билмасдик. Агар мавсумнинг иккинчи қисмини ўйнаб қўя олмаганимизда, у ҳолда бизда бошқа савол туғиларди: «Яхши, биз шу билан қачон ўйнай оламиз?». Энди ҳаммаси ўз жойига қайтмоқда.
Биз ўзимизни худди барчаси аввалги ҳолатга қайтаётгандек тутмоқдамиз, бироқ бу ундай эмас. Ўйнаш учун кичик ‘лазейкаъдан фойдаланяпмиз. Қолганини вазият содир бўлгандан кейин кўрамиз. Ҳозир келажакда барчаси жуда яхши бўлади, деб чамалаш мумкин эмас.
Ҳозирда барча клублар пул йўқотмоқда. Биз чипталар учун тўланган пулларни қайтаришимиз керак, балки, келаси мавсум ҳам уларни сота олмасмиз. Ҳеч бўлмаганда дастлабки 10—15 та ўйинда. VIP-ҳудудлар бўшаб ётади, чипталар сотилмайди. Бу бошқа ҳамкорларга таъсир қилади ва ҳаммаси ўзгаради.
Агар футболчилар билан маошларнинг қисқартирилишини муҳокама қилиб, бир вақтнинг ўзида 50—60 миллион фунтлик футболчиларни сотиб оладиган бўлсак, бунга тушунтириш бериш керак бўлади», — дейди Клопп.
Аввалроқ «Ливерпуль» Тимо Вернерни қўлга киритиш фикридан қайтганлиги ва немис футболчиси «Челси»га йўл олишга яқин экани хабар қилинганди.