Sport.es сайтининг тарқатган маълумотига қараганда, Каталониянинг «Барселона» клуби ўзининг ёш футболчиси Ансу Фатини сотишдан бош тортди.
Каталонияликлар Фати борасида 100 миллион евролик таклиф олишди, бироқ, клуб президенти Хосеп Бартомеу музокара олиб боришни рад этди. Клуб коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироздан қийинчиликка дуч келаётган бўлишига қарамай, Фатини ўз таркибида сақлаб қолишга ҳаракат қилишини билдирди.
Европанинг қайсидир топ клуби 17 ёшли футболчига шу маблағни таклиф қилди. Лекин айнан қайси клуб таклиф юборганлиги очиқланмаяпти.