Кириш Регистрация

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгликлар билан таништиришда давом этамиз.

Шкриньяр кетадими?

Миланнинг “Интер” жамоаси ҳимоячиси Милан Шкриньяр ёзда АПЛ клуби футболчисига айланиши мумкин.

Бу ҳақида “Tuttosport” нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, ҳимоячи билан “Манчестер Сити” клуби қизиқиб қолган ва аллақачон илк расмий таклифни жўнатган.

Милан клуби ўз ҳимоячиси учун “шаҳарликлар”дан 70 миллион евро талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳимоячи билан Испания грандлари ҳам қизиққан, бироқ улар унинг трансфер нархи баланд бўлгнаи боис трансфердан воз кечган эди.

Санчо керак эмас!

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзда Федерико Бернардески билан шартнома тузишга яқин турибди.

“DailyStar” нашрининг маълум қилишича, аслида инглиз клуби Жейдон Санчони сотиб олмоқчи эди, бироқ унинг учун клубда 130 миллион евро йўқ. Шу сабабли, клуб бор эътиборини “Ювентус” ярим ҳимоячисига қаратмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, Турин клуби ўз футболчисини 35 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

“Монако”га ҳужумчи керак

 

Франциянинг “Монако” клуби ёзда “Торино” ҳужумчиси Андреа Белотти билан шартнома имзолаши мумкин.

“Le10sport” нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли ҳужумчи ёзда “Монако”ни тарк этиши кутилаётган Виссам Бен-Едернинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи учун “Ла Лига”нинг бир нечта клуби ва АПЛдан таклифлар мавжуд. Бен-Едернинг агенти ҳам у “Лига 1”да қолмаслигини расман маълум қилиб улгурди.

Смолов қоладими?

 

Испаниянинг “Селта” жамоаси Федор Смоловнинг келажаги борасида якуний қарорга келди.

«Чампионат» нашрининг маълум қилишича, Испания клуби россиялик ҳужумчининг трансферини сотиб олишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи “Ла Лига”нинг 6 та учрашувида майдонга тушди ва 1 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Роналду кетади!

 

“Туриннинг “Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдо ёзда бошқа жамоага кўчиб ўтади.”,- деб хабар бермоқда “Radio Rossonere” нашри журналисти Пьетро Балцана.

Журналистнинг айтишича, бу мавсум португалиялик футболчи учун Туриндаги сўнггиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой муқаддам ҳам Кришнинг “Ювентус”ни тарк этиши борасидаги хабарлар урчиб кетган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:16, 10.06.2020.
Ўқилди: 12010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик