Марку Силва тез орада "Бенфика"да Бруно Лаженинг ўрнини эгаллаши мумкин, дей хабар беради Goal.
"Бургутлар"нинг амалдаги бош мураббийи чемпионат тикланганидан кейин иккита дурангдан сўнг катта танқидларга дуч келмоқда.
Ушбу кўрсаткичлар туфайли "Бенфика" иккинчи ўринга тушиб кетди ва ҳозирда "Порту"дан икки очко ортда қолмоқда, бу эса мухлислар орасида катта норозиликка сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Марку Силва қишда "Эвертон"ни тарк этган эди ва шу вақтгача жамоасиз бўлган.