Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Италия кубоги. Иккинчи финалчи ҳам аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Италия кубогининг финалига йўл олган иккинчи жамоа номи аниқ бўлди. "Наполи" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйинида дуранг қайд этилди. Биринчи ўйинда ғалаба қозонган неаполликлар финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ "нерадзурри" гол уриб, икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштириб қўйди. Кристиан Эриксен бурчакдан йўллаган айланма зарбани "Наполи" посбони қайтара олмади.

Биринчи бўлимга тугашига 4 дақиқа қолганида Оспина бошлаб берган ҳужумни мезбонлар ривожлантиришди. Инсиньенинг узатмасидан кейин Мертенс жуда қулай вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда Конте шогирдлари вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. Бунинг учун уларга битта гол етарли бўларди. Меҳмонлар голга тортадиган вазиятлар яратишди. Аммо дарвозабон Оспина ва мудофаа вакиллари яхши ҳаракат қилиб, дурангни сақлаб қолишди.

Шу тариқа, Италия кубоги финалида "Ювентус" ва "Наполи" клублари тўқнаш келишади. Ҳал қилувчи ўйин 17 июнь куни бўлиб ўтади.

Италия кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Наполи – Интер 1:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 2 Эриксен, 1:1 – 41 Мертенс.
Наполи – Оспина, Максимович, Кулибали, Ди Лоренцо, Хюсай, Элмаз (Фабиан Руис, 65), Зелиньски (Аллан, 85), Инсинье (Юнес, 85), Демме, Политано (Кальехон, 65), Мертенс (Милик, 75).
Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей (Раноккия, 88), Бастони, Янг (Бираги, 72), Барелла, Брозович, Кандрева (Мозес, 72), Эриксен (Сенси, 88), Мартинес (Санчес, 72), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Янг (12), де Врей (38), Оспина (79).
Дастлабки ўйин — 1:0.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:02, 14.06.2020.
Ўқилди: 7600 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.