Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилишда мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футбол спорт турини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган, ўтган 1 йил мобайнида ЎФA томонидан бажарилган ишлар бўйича умумий ҳисобот тингланди.

Йиллик ҳисобот қўмита аъзолари томонидан муҳокама этилиб, ижобий баҳоланди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди. Футбол маркетинги соҳасини янада ривожлантириш, футболимизга ҳомийларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ижроия қўмита йиғилишида ЎФА тузилмасини ОФК ва УЕФA тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда қабул қилиш, ҳудудий футбол ассоциацияларининг намунавий тузилмаси ва уставини тасдиқлаш масалалари таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кун тартибидан ОФК доимий қўмиталаридаги Ўзбекистон Республикаси номидан вакил аъзолар таркибини қайта тасдиқлаш ҳамда ФИФА таснифидаги халқаро мусобақаларини ташкиллаштириш бўйича юқори тажрибага эга бўлган мутахассисларни ассоциацияга ишга таклиф этиш масалалари жой олди. Яна қатор самарали ҳамкорлик лойиҳалари ҳам йиғилиш иштирокчилари томонидан кўриб чиқилди.

Бундан ташқари ПФЛ фаолиятига ҳам бир қатор янгиликлар киритилиши, маҳаллий биринчиликларни кучайтириш, мухлисларнинг чемпионатга эътибори ва қизиқишини ошириш, етакчи мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:38, 15.06.2020.
Ўқилди: 2189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [6476]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [3994]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2431]

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1990]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар [1526]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1514]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1315]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1267]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1233]

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади [1162]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик