Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Манба: Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг қолган қисми формати тафсилоти маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

17 июнь, чоршанба куни УЕФАнинг ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг жорий мавсумдаги қолган қисми формати тасдиқланади.

Бугун "Sky Sport Italia" нашри еврокубоклар қай тарзда якунланиши борасидаги тафсилотларни маълум қилди.

Чемпионлар лигаси

"Атлетико", "ПСЖ", "Аталанта" ва "Лейпциг" клублари чорак финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлишган.

"Барселона" – "Наполи" (биринчи ўйин - 1:1), "Манчестер Сити" – "Реал" (2:1), "Бавария" – "Челси" (3:0) ва "Ювентус" – "Лион" (0:1) жуфтликларида эса жавоб ўйинлари ўтказилиши керак. Улар 6-7 август кунлари аввал режалаштирилганидек, Барселона, Манчестер, Мюнхен ва Турин шаҳарларида ўтказилади.

Чорак финалдан бошлаб барча ўйинлар Лиссабон шаҳрида ўтказилади. 12 августдан 15 августга қадар ҳар куни биттадан чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади.

18-19 август кунлари ярим финал баҳслари белгиланган. Финал эса 23 август кунига режалаштирилмоқда.

УЕФА чорак финал ва ярим финал босқичи ўйинларига июль ойида қуръа ташлайди.

Европа лигаси

Европа лигаси мусобақасида вазият мураккаброқ. Турнирнинг нимчорак финал босқичи доирасида 2та жуфтликда ҳаттоки дастлабки ўйинлар ҳам ўтказилмаган.

"Sky Sport Italia"га кўра, "Интер" – "Хетафе" ва "Рома" – "Севилья" жуфтликлари ғолиблари Германиядаги нейтрал майдонда ўтказиладиган битта ўйинда аниқланади.

Қолган жуфтликлардаги жавоб баҳслари эса аввалдан режалаштирилган шаҳарларда ўтказилади.

Саккиз финалчи эса 10-21 август кунлари оралиғида Германиянинг Дуйсбург, Гельзенкирхен, Дюссельдорф ва Кёльн шаҳарлари мезбонлик қиладиган чорак финал, ярим финал ва финал учрашувларида иштирок этишлари керак. Европа лигаси финали 21 август куни Кёльнда ўтказилиши кутилмоқда.

Чорак финал баҳслари 10-11 август, ярим финал ўйинлари эса 16-17 август кунлари бўлиб ўтади.

УЕФА суперкубоги 24 сентябрь куни Будапештда ўтказилиши кутилмоқда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 00:23, 16.06.2020.
Ўқилди: 10827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.