Marca нашрининг ёзишича, Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл жароҳат олди.
30 ёшли уэлслик футболчи "Эйбар"га қарши ўйинда оёқ мушакларини чўзиб олган. Бэйл бугунги машғулотларда индвидуал дастур давомида шуғулланган. Катта эҳтимол билан у эртадан гуруҳ машғулотларига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Бэйл 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ҳамда 2та голга ассистентлик қилган.