"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансфер вақтида катта харидларни амалга оширмоқчи эмас.
"Ҳар бир клубнинг ўз фалсафаси бор. Жамоам трансферларга катта пул сарфламайди ва ўзига керакли ўйинчиларни саралаб олади.
2-3 поғона юқорига кўтарилиш учун кичик ўзгаришлар, бир қанча трансферлар қилинишига тайёрман. Лекин, ҳозирда бутун эътиборим қолган 9 учрашувдга қаратилган. Шунинг учун бу ҳақда ўйлаш ниятим йўқ", -дейди Моуриньо.