«Бавария» Германия чемпионатининг 33-тури доирасида "Фрайбург" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кечаги ўйинда Левандовски "дубл"га эришган бўлса, Киммих ўз ҳисобига битта гол ёзди.
Шу тариқа, мюнхенликлар кетма-кет 15та ўйинда ғалаба қозониб, Бундеслига рекордини ўрнатишди. Бу ҳақда "Бавария" расмий сайти хабар тарқатди.