Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

37-тўқнашув олдидан: "Андижон" - "Металлург" ўйинидан нима кутишимиз мумкин?

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 5-тур оўз якунига етади. Кун доирасидан 2 та ўйин ўрин олган. Андижонда мезбонлар бекободлик футболчиларни қабул қилишса, "Машъал" ва "Насаф" воҳа дербисида ўзаро майдонга тушади. Мен бугун "Андижон" - "Металлург" учрашувида ишлайман ва ушбу ўйин ҳақида тўхталиб ўтсак.

Ўйиннинг аҳамияти:

Бугун "Андижон" мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритадими ёки "Металлург" ортга 3 очко билан қайтиб, етакчилар қаторига қўшилиб оладими?

- "Андижон" ўз олдига катта мақсадларни қўйиб, мавсумни бошлаган эди. Аммо бир неча қимматли очколар бой берилди. "Локомотив"-"Андижон" 2:1, "Насаф"-"Андижон" 2:1, "Андижон"-"Навбаҳор" 0:0. Шундан сўнг, Хомяков кетиб, Кумиков келди. Рестартдан сўнг илк ўйин сафарда "Бухоро"га қарши ўтиб, жамоа 1 очко ишлади. "Бухоро"га қарши ўйинда Виктор Кумиков жамоа билан бирга эди, аммо расман бош мураббий сифатида кўриниш бермади. Бугун "Металлург"га қарши Кумиков расман дебютини ўтказиши мумкин ("Андижон" ФК матбуот хизмати).

- Андрей Шипилов қўл остида "Металлург" жорий мавсумни яхши бошлади. Сафарда АГМК билан дуранг, кейин "Қўқон-1912" мағлуб қилинди. 3-турда "Пахтакор"га қарши ўйинда имконият бор берилган бўлса, 4-турда "Локомотив"дан 3 очко тортиб олинди - 7 очко.

Тарих

- Жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 36 бор тўқнаш келган. "Андижон"да 12 та, "Металлург"да 14 ғалаба бор. 10 ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 54-60 ("Металлург" матбуот хизмати маълумоти).

Имкониятлар

- "Андижон" ўз майдонида, Кумиков қўл остида дастлабки ғалабани қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд қилиш учун 200% куч билан ўйнаши аниқ. "Андижон"да жамоавий ўйин шаклланган. 3-турда "Навбаҳор"га қарши ўйинда "бургутлар" ажойиб ҳаракат қилишганди.
Ҳозирча 3 гол муаллифи Жамшид Ҳасанов бугун ҳам гол уриб, тўпурарлар қароридан жой олишга интилади.

- Андрей Шипилов тактик мураббий эканини исботлаб бўлган. "Металлург" натижа учун ҳаракат қилади. Иккинчи рақамда тўп сурувчи бекободликлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Қарши ҳужум анча тез.

Аброрбек Тошқўзиевда 2 та гол бор, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Станислав Андреев, Мурод Бобожонов ва Саломат Қуттибоев 1 тадан тўп киритишган.

Зуҳриддин Қиличев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:42, 21.06.2020.
Ўқилди: 2187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.