Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Бобур Акмалов: "Масалан, Арвеладзе саволни охиригача эшитмайди, бироз осмондан келади..."

Баҳо:
+ | -

Таниқли шарҳловчи, журналист Бобур Акмалов интервью олиш ҳақида фикр билдирди:

"Интервью олишнинг қоидалари бор. Буни журналистлар яхши билади. Лекин ҳамма ҳам, доим ҳам амал қилмайди ўша қоидаларга. Сариқ матбуот-ку, умуман!

Мен журналистикада ўқимаганман. Ҳа-ҳа, адашмадингиз, Ў-ҚИ-МА-ГАН-МАН! Аммо бу шу соҳада ишлашимга тўсқинлик қилмайди. Ўзим ҳам айтаман ва тан оламан: журналистдан кўра кўпроқ публицистман. Ўрни келганда мухбир, интервьюер, журналист, публицист, бошловчи, шарҳловчиман!

Фикрларни эшитиб қоламан: яхшилаб сўрамайсанми, аниқ савол қўймайсанми, жавоб бермагунча сўраш керак, юзаки гаплашибсан...

Интервью ўз номи билан интервью - унинг яхши чиқишининг тенг ярми суҳбатдошга боғлиқ. Яна бир олтин қоидани биламан (буниси виждон ва хотиржам ухлаш учун): вазифам савол бериш, сўраш! Суҳбатдош саволларимга қандай жавоб бериши эса менга боғлиқ эмас. Боз устига қаршимда ёши улуғ, тажрибали, ҳурматга сазовор одам ўтирса, мени ҳурмат қилиб гапирса, унинг юзига "сакраб" бўлмайди. Бетгачопар одам бўлса бошқа гап, жавобан унинг бетига ҳам "чопилади".

Масалан, Арвеладзе саволни охиригача эшитмай, гапни бўлаверади, бироз осмондан келади. Мен ҳам шартта "болта билан чопаман" унинг гапини. Ўша "тилда" гаплашаман у билан.

Абрамов юмшоқ, мулойим, ақлли одам. Саволингизни охиригача эшитади, фикрингизни ҳурмат қилади, гарчи у нотўғри бўлса ҳам. У билан суҳбат бошқача чиқади.

Хуллас, шунақа. Натижа ва ихтиёр интервьюни олувчининг ўзида бўлганида эди...

Ўрмон ёняпти. Ҳамма қочяпти. Бир митти қуш тумшуғида сув ташиб, ўрмонга сепяпти.
- Эсинг жойидами? Бир ўзинг нима қилоласан?
- Менга курашиш буюрилган. Натижаси учун эса Аллоҳ бор".

Манба: t.me/boburachannel
Киритилди: 20:54, 21.06.2020.
Ўқилди: 6203 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.