Кириш Регистрация

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

 

“Сити” тайёр

 

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўз ҳужумчиси Габриел Жезуз борасидаги исталган таклифни кўриб чиқишга тайёр эканлигини расман эълон қилди.

Sports.es нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” ўз ҳужумчисини 60 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Жезуз билан Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиб қолган бўлиб, клуб Лаутаронинг ўрнини айнан “Манчестер Сити” футболчиси билан тўлдирқмочи.

“Арсенал” киппер изламоқда

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоасига зудлик билан дарвозабон керак.

Маълумотларга қараганда, жамоанинг асосий дарвозабони Берт Лено жароҳат оритиб олгани боис, узоқ муддатга сафдан чиққан.

“Daily Exspress” нашрининг маълум қилишича, клуб бош мураббийи Микел Артета Жо Харт билан шартнома имзолашни раҳбариятга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, Хартнинг “Бернли” билан тузган шартномаси 30 июн санасида ўз кучини йўқотади.

Дембелега “Ливерпуль” яқинлашмоқда

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Усман Дембеле учун курашда “Ливерпуль” тобора рақибларини ортда қолдириб бормоқда.

“Mundo Deportivo”нинг маълум қилишича, “Барселона” ўз футболчисини 50-60 миллион атрофидаги сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Манбада ёзилишича, жамоа ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Шакирининг ўрнини айнан Дембеле билан тўлдирмоқчи.

Лемпардга футболчилар керак!

 

Англиянинг “Челси” клуби устози Френк Лемпард жамоадаги оғриқли нуқталарни самарали трансфер компанияси орқали тўлдиришни режалаштирмоқда.

Мураббийнинг айтишича, Зиеш ва Вернернинг трансфери муаммоларга тўлиқ ечим бўла олмайди. Клуб тўлиқ куч билан ишга тушиши учун камида яна 5 та футболчини сотиб олиши керак.

Daily Mailнашрининг маълум қилишича, Френк аллақачон ўз режаларига киритилган футболчилар рўйхатини клуб спорт директорига топширган ва тез орада трансфер музокаралари бошланади.

"Сити” ўз услубида

 

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби радарига Португалиянинг “Бенфика” клуби ҳимоячиси Рубен Диаш тушиб қолди.

Бу ҳақида “EveningStandard” нашри маълум қилган. Манбада ёзилишича, 23 ёшли футболчининг трансфери билан шахсан Пеп Гвардиола қизиқиб қолган ва у Рубен ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Отаменди ва Стоунзларнинг ўрнини босиши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “бургутлар” ўз ҳимоячисини 90 миллиондан камига сотмоқчи эмас.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:40, 23.06.2020.
Ўқилди: 10503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик