Ҳужумчи Златан Ибраҳимович мавсум охиригача "Милан"да қолишга қарор қилди. "Россонери" раҳбарияти июнь ойи сўнгида шартномаси якунига етадиган барча футболчилар билан келишувни узайтирди. Улар орасида швециялик футболчи ҳам бор.
"Ибраҳимович — чемпион. У келиши билан жамоа кучлироқ бўлди. Мавсум охирида эса режаларни муҳокама қилиш учун музокара столига ўтиришимиз керак", — деди "Милан" менежери Даниеле Массаро "Sky Sport Italia" нашрига берган интервьюсида.