Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Кулибали танлайди

 

““Наполи” жамоаси марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали мавсум якунлангач трансферга қўйилади”,-деб хабар бермоқда “Sunday Times” нашри.

Манбанинг маълум қилишича, сенегаллик футболчи учун асосий даъвогар “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” клублари бўлиб турибди.

Айни дамда, ҳимоячи учун италия клуби 70 миллион евро талаб қилмоқда. Ҳозирча, Калидунинг кейинги клуби номи маълум эмас, бироқ футболчининг ўзи Пеп Гвардиола қўл остида тўп тепишни авзал кўрмоқда.

Милик кетмоқчи

 

Неаполь клуби ҳужумчиси Аркадиуш Милик бошқа жамоага ўтмоқчи. Шартномаси 2021 йилда якунига етувчи футболчи клуб билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди ва таклиф этилган шартномани рад этди.

Раҳбарият Миликни қўйиб юбормоқчи эмас, бироқ уни эркин агент мақомида қўлдан чиқаргандан кўра сотиб юбориш вариант маъқулроқ кўринмоқда. Шу сабабли, “Наполи” ёзда Миликни трансферга қўяди.

DAZN берган маълумотларга қараганда, футболчининг ўзи АПЛ клубларидан бирида ўз кучини синаб кўришни ният қилган.

Маркус кетадими?

 

Португалиянинг “Спортинг” жамоаси ярим ҳимоячиси Маркус Акунья ёзда Лиссабонни тарк этадиган кўринади.

ТМWнашрининг маълум қилишича, “шерлар” 28 ёшли аргентиналик футболчини жамоада олиб қолмоқчи эмас ва у борасида келиб тушувчи барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Манбада маълум қилинишича, Маркус билан “Рома”, “Латцио” ва “Милан” жамоали жиддий қизиқиб қолган. “Спортинг” ўз футболчисни 15-30 миллион атрофида сотиб юбориша рози.

Белоттига имкон

 

Миланнинг “Интер” клуби ёзда “Торино” етакчиси Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олишни режа қилмоқда.

Италия нашрларининг маълум қилишича, Белотти клубни ёзда тарк этиши мумкин бўлган Лаутаро Мартинеснинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Айни дамда, Белоттининг трансфер қиймати 40 миллион еврога тенг.

Ҳозирча, Турин клубига “Интер” расман таклиф билан чиққанича йўқ, бироқ агар “Барселона” аргентиналик футболчини сотиб олса, Белотти қисқа муддат ичида “Интер” футболчисига айланади.

“Ливерпуль” Милотга қайтади

 

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Вердер” вингери Милот Рашиц билан шартнома имзолаш вариант устида бош қотирмоқда.

Kickerнашрининг маълум қилишича, “Вердер”нинг пастки лигага қулаб кетиши, косовалик футболчининг нархи (38-15) тушиб кетишига сабаб бўлади. Шу сабабли, “Ливерпуль” жамоани ёзда тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Шердан Шакирининг ўрнини айнан Милот билан тўлдиришни режа қилмоқда.

Манбада ёзилишича, футболчи билан шахсан Юрген Клоппнинг ўзи қизиқиб қолган бўлиб, у ўз жамоасида косовалик футболчини кўришни истамоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:37, 25.06.2020.
Ўқилди: 11904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.