Ҳужумчи Хулиан Альварес "Атлетико"нинг қатъий позицияси туфайли бу ёзда "Барселона"га ўта олмайди. Альварес трансфери амалга ошмаганидан сўнг каталонияликлар бошқа бир юлдуз — Лаутаро Мартинесни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат бошлаган.
The Touchline нашри журналист Херард Ромерога таяниб хабар беришича, "Барселона" аллақачон Мартинес трансфери устида ишламоқда. "Интер" ҳужумчиси каталонияликларнинг асосий трансфер мақсадига айланган. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам Лаутарони ўз таркибида кўришни истамоқда.
28 ёшли Лаутаро Мартинес "Интер" сардори ҳисобланади. Transfermarkt портали аргентиналик футболчининг бозор қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.













