"Атлетико" янги мавсум бошланиши арафасида футболчиларнинг янгиланган расмий суратларини эълон қилди. Жамоа ҳужумчиси Хулиан Альварес фотода табассум қилмаган ва жиддий кайфиятда кўринган.
Ижтимоий тармоқларда мухлислар аргентиналик футболчининг сўнгги уч йилдаги мавсумолди суратларини таққосламоқда. 2024 ва 2025 йилларда Альварес фотосессияда кенг табассум қилган эди.
Тахминларга кўра, футболчининг кайфияти "Атлетико"нинг унинг келажаги борасидаги позицияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мадрид клуби Альваресни "Барселона"га қўйиб юборишга рози бўлмаган. Айни пайтда Хулиан жаҳон чемпионати вақтида жамоасини алмаштириш истагини очиқ билдирган эди.
19 август, чоршанба куни "Атлетико" ўз майдонида "Малага"га қарши баҳс олиб боради.














