Кириш Регистрация

«Интер» ҳимоячиси 3та ўйинга, Конте эса 1та ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳимоячиси Милан Шкриньяр А сериянинг 3та ўйинига дисквалификация қилинди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар тарқатди.

Футболчи Италия чемпионатининг 27-тури доирасида «Сассуоло»га қарши бўлиб ўтган ўйинда (3:3) иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этганидан сўнг, бош ҳакамни ҳақорат қилди. Шу тариқа, Шкриньяр қизил карточка учун битта ўйинга, ҳакамни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди. Бундан ташқари, футболчи 10 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Шкриньяр «Парма», «Брешия» ва «Болонья»га қарши учрашувларини ўтказиб юборади.

Бундан ташқари, «Интер» бош мураббийи Антонио Конте «Сассуоло»га қарши ўйин давомида сариқ карточка олди. Мазкур огоҳлантириш италиялик мутахассис учун бешинчиси бўлди. Шунинг учун у 28 июнь куни «Парма»га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборади.

«Интер» Италия чемпионатининг ушбу мавсумида 58 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 20:10, 25.06.2020.
Ўқилди: 7334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик