Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Бахтиёр Ашурматов: «Футболчиларим билан фахрланаман»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola суперлигаси 6-тур доирасидаги "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

“Сурхон” билан бўладиган ўйинни мураббий сифатида ҳаяжон билан кутаётгандим. Негаки, термизликлар сафида Шавкат Саломов, Александр Касьян, Ҳусниддин Ғофуров, Бубанья каби кўплаб тажрибали ўйинчилар бор эди. Бундай футболчилар ҳар қандай жамоани кучайтиришга қодир, деб ўйлайман.

Лекин бугун шогирдларимиз ўзларининг нималарга қодир эканликларини кўрсатишди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Бундай йигитлар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Чунки, ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, ғалаба учун борларини бериб ўйнашди. Футболчилар жисмоний ҳолатлари яхши эканлигини намойиш этишди. Кейинги ўйинлар ҳам бундай темпни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Гапни очиғи, биринчи бўлим оғир бўлаётганига сабаб рақибларимиз ҳам биринчи таймда яхши ўйнамоқда, ишнчли ҳимояланишоқда. Гол ургандан кейин бизда бўш ҳудудлар пайдо бўлмоқда ва қарши ҳужумдан самарали фойдаланяпмиз. Ҳисобни очгунча футболчиларда ҳам босим бўлмоқда. Ўйинни икки қисмга бўлишимиз мумкин, гол ургунча ва голдан кейин. Гол уриб олгач, осонроқ бўлди, вазиятларни ҳам кўп яратдик. Биринчи бўлимдаги ўйиндан ҳам мураббий сифатида кўнглим тўлди. Бугун ғалабага мос ўйин кўрсатдик.

Рақиб жамоа сафида Шавкат Саломов ва буйдор ҳимоячилар яхши таассурот қолдиришди. Шундай бўлса-да бугун учта гол киритишга эришдик. Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни  табриклайман.

Музаффаров бугун ўйин қайдномасига киритилди. Агар бугун керак бўлганида уни 20-30 дақиқага майдонга туширишимиз мумкин эди. Аммо ҳисоб 2:0 бўлгач, уни майдонга туширмадик. Ишонаманки, бу футболчимиз кейинги ўйинларга 100 фоиз майдонга тушишга тайёр бўлади.

Биз ҳар ўйиндан олдин рақиб ўйинини мураббийлар ва футболчилар билан таҳлил қилиб борамиз. Керакли таркибни ва тактикани танлаймиз. Бугунги ғалабада Зоҳид Нурматов, Даврон Файзиев ва мураббийлар штабидаги барчанинг ҳиссаси катта бўлганини айтиб ўтишим жоиз. Раҳбарларимиз ҳам тайёргарлик жараёнида бизга барча шароитлар яратиб беришмоқда. Аҳил жамоа туздик. Бугунги ўйиндан кейин шогирдларимдан фахрланиб кетдим. Бугунги баҳс олдидан хавотирим бор эди. Энди сафар учрашувларида ҳам керакли натижаларни қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд этамиз, деган умиддаман", — деди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:59, 25.06.2020.
Ўқилди: 1894 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.