"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил "Саутгемптон"га қарши баҳсда ҳам майдонга тушмади. У захира ўрнидиғида ўтириб ўйинни кузатди. Ўйин қуёшли хавода бўлиб ўтди ва Ўзил ўзи билан соябон олиб ўтирди. Натижада, футболчи кун суратига айланди.
Твиттерда Ўзилнинг қуйидаги сурати анча оммалашиб кетди. Кузатувчилар унинг устидан кулишмоқда.
Маълумот учун, Ўзил АПЛнинг энг кўп маош оладиган футболчилар сирасига киради. У ҳафтасига 350 минг евро ишлаб топади.