Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико 2-1 Валенсия
13/12 19:00 Торино 1-0 Кремонезе
13/12 20:00 Челси 2-0 Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
13/12 20:15 Мальорка 3-1 Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья - Ювентус
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид

Миржалол Қосимов: «Машъал»нинг ҳимоявий услуби ҳамда тақвим зичлиги боис ҳам ротацияни амалга оширдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига доирасидаги "Машъал"га қарши ўйиндан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва дастлаб касб байрамини нишонлаган матбуотчиларни табриклади.

— Аввало Матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан нафақат спорт журналистлари, балки барча йўналишдаги қалам аҳлини касб байрами билан табриклайман! Бошқа йўналишдаги журналистлар ҳам керакли хабар ва янгиликларни етказиб, баъзан бизни бироз футболдан чалғитиб, дунё ҳаёти воқеъликларидан хабардор қилишади. Барча журналистларга аввало саломатлик, ижодий баркамоллик ва ишларига ривож тилайман.

"Машъал" ўйинни чуқур ҳимоядан қуришини рақибни ўрганиш жараёнида билгандик. Шу боисдан ҳам таркибда қатор ўзгаришлар, яъни ротацияларга қўл урдик. Бу ротация тақвим зичлиги ва шунингдек, рақибнинг услубидан келиб чиқиб, ўйинга танланган тактикага ҳам боғлиқ бўлди. Ўйлайманки, бугунги ротация ўзини оқлади. "Машъал" жуда тартибли ҳимояланадиган, яхши шаклланган жамоа. Бундай жамоаларга қарши ўйинда тезкор гол муҳим. Тезкор гол рақибнинг режасини бузиб, чуқур ҳимоядан чиқишга мажбур қилади ва бўш ҳудудлар пайдо бўлиши мумкин. Шуни ўйлабми балки, жамоам биринчи бўлимда кўп шошқалоқликка йўл қўйди. Шу боис баъзан хатолар кузатилди. Ўйинда рақибни кўпроқ тўпсиз қолдириш кўрсатма берилганди.

Иккинчи бўлимда ўйин яхшироқ шакллантирилиб, қанотлар янада фаоллашди. "Машъал"нинг бу ҳимоясини ўртадан ёриб кириш деярли имконсиз эди. Қанотлар орқали хавф туғдириш вазифаси қўйилди ва бу режа якунда самара келтирди. Ўйлайманки, ўйинда ҳақли равишда ғалаба қозондик. Муҳими — ғалаба. Кўп гол урса ҳам, кам гол уриб ютса ҳам ғалабага бериладиган очколар сони ўзгармайди. Футболда ҳеч нарсани аввалдан билиб бўлмайди. Италия ҳам вақтида кам гол уриб жаҳон чемпиони бўлган. Гуруҳдан эса доим дуранг ўйнаб, аранг чиқарди, масалан. Ҳозирги кунда вазиятлардан фойдаланиш борасида бироз муаммо юзага келмоқда. Асосийси, вазиятлар яратилмоқда. Шундай руҳда давом эттириш керак.

Элгужа Григалашвилининг белидаги жароҳат безовта қилмоқда. Қачон тикланиши номаълум. "Насаф" билан ўйингача сафга қайтиши қийин. Кўрамиз", — деди Қосимов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 05:34, 28.06.2020.
Ўқилди: 2342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.