Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Аспас «Барселона» дарвозасига урган голига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Сельта» ҳужумчиси Яго Аспас «Барселона» дарвозасига урган голи ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Биз мураббийларимиз билан «Барселона»нинг жонли девори қандай сакрашини кўриб чиққандик. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Дарвоза устуни ва жонли девор орасида бўш жой кўрдим ҳамда зарба бердим.

Бу ақлбовар қилмас ҳолат. Биз Ла лигада жон сақлаб қолиш учун курашяпмиз, аммо «Барселона»га қарши ўйинда ғалаба қозониш имкониятини қўлдан чиқарганимиздан ҳафсаламиз пир бўлди. Иккинчи бўлимни ажойиб ўтказдик. Биринчи таймда гол уриш учун 3та ажойиб имкониятга эга бўлдик, аммо танаффусга қадар майдонда ўзимизни яхши ҳис қилмаётган эдик. Иккинчи бўлимда эса босимни оширдик.

«Барселона» иккинчи голни урган пайтда биз хато қилдик. Кейин эса ҳисобни тенглаштирдик. Ўйин сўнгида ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди. Сўнгги ўйинларда 12 имкониятдан 8 очко жамғардик. Бундан хурсандмиз», — деди Аспас "Mundo Deportivo"га берган интервьюсида.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:19, 28.06.2020.
Ўқилди: 5047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.