Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Рейндерс Гвардиоланинг “Манчестер Сити”ни тарк этишига нима сабаб бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг кутилмаганда истеъфога чиққани ва бу қарорнинг ортида турган асл сабаблар ҳақида гапирди.

Маълумки, испаниялик мутахассис шартномаси якунланишига ҳали бир йил вақт бўлишига қарамай, мавсум охирида “Этиҳад”ни тарк этишга қарор қилган эди. Рейндерснинг фикрича, бунга испаниялик мураббийнинг “шаҳарликлар” бошқарувида ўтказган ўн йиллик фаолиятидан сўнг руҳан ва жисмонан чарчагани сабаб бўлган.

“У жуда талабчан мураббий ва футбол даҳосидир. Унинг қўл остида бор-йўғи бир мавсум тўп сурганимдан маълум маънода афсусдаман. Бироқ бу унинг шахсий қарори эди”, — дея нидерландиялик футболчининг сўзларини келтиради De Telegraaf нашри.

Ярим ҳимоячининг таъкидлашича, Гвардиола ўйин амалиёти камлигидан ёки асосий таркибга киритилмаганидан норози бўладиган футболчилар билан ишлашга ортиқ куч топа олмаган.

“10 йиллик фаолиятдан сўнг буни тўғри тушуниш лозим, мен уни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Уни талабчан мураббий деганимда фақат ижобий маънони назарда тутганман — Пеп доимо ўз жамоасидан максимал натижани талаб қиларди”, — дея қўшимча қилди Рейндерс.

Киритилди: 18:23, 30.05.2026.
Ўқилди: 1659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик