Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Жозе Моуриньо расман таништирилмай туриб, “Реал”даги катта тозалашни бошлади

Баҳо:
+ | -

Португалиялик таниқли мутахассис Жозе Моуриньо “Реал” бош мураббийлигига расман тайинлангани эълон қилинмаган бўлса-да, аллақачон жамоанинг келажакдаги қиёфасини шакллантиришга киришди. У "Сантьяго Бернабеу"га қайтиши олдидан таркибни батафсил таҳлил қилиб чиқди.

Испаниянинг нуфузли AS нашри тарқатган хабарга кўра, 63 ёшли мураббий клуб раҳбариятига қимматбаҳо суперюлдузларни сотиб олиш ниятида эмаслигини аниқ тушунтирган. Моуриньо ўз жамоасида индивидуал мақомга эга бўлган эмас, балки ғалабага бўлган чанқоқлик, юқори шиддат ва жамоавий манфаатлар учун ўзини қурбон қила оладиган футболчиларни кўришни истамоқда.

“Қироллик клуби”нинг кетма-кет икки мавсумни йирик совринларсиз якунлагани сабабларини ўрганган мутахассис, асосий муаммо кийиниш хонасидаги муҳит, руҳият ва барқарорликнинг йўқлигида эканини аниқлади. Шу сабабли, унинг трансфер сиёсати интизом ва меҳнатсеварликка асосланади. Мураббий майдонда “югуришга, курашишга ва фидойилик кўрсатишга” тайёр ўйинчиларни қидирмоқда.

Гарчи трансферлар устидан тўлиқ назорат португалиялик мутахассисга берилмаса-да, у янги келадиган футболчилар аниқлаб беришда бош ролни ўйнайди. Манбанинг таъкидлашича, Моуриньо мавсум олди йиғинлари бошланишидан аввал кучайтирилиши лозим бўлган чизиқларни белгилаб олган.

Унинг дастлабки режасига кўра, таркибга 1 ёки 2 нафар марказий ҳимоячи, биттадан ўнг ва чап қанот ҳимоячилари ҳамда 2 нафар ярим ҳимоячи олиб келиниши керак.

  • Ярим ҳимоя: Жамоада мувозанатни таъминлаш учун битта таянч ярим ҳимоячиси ҳамда ҳужумларни ривожлантириш ва вазиятлар яратиш учун креатив плеймейкер керак.

  • Ҳимоя чизиғи: Антонио Рюдигерга шерик бўла оладиган тажрибали марказий ҳимоячи қидирилмоқда. Шунингдек, ўнг қанотда Трент Александр-Арнольд билан рақобатлаша оладиган футболчи сотиб олинади. Чап қанот ҳимояси эса Фран Гарсиянинг клубдаги келажагига қараб кучайтирилади.

Киритилди: 20:51, 30.05.2026.
Ўқилди: 7924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик