"Спартак" собиқ ярим ҳимоячиси Андре Шюррле фаолиятини "А" Серияда давом эттириши мумкин. Футболчи хизматига "А" Серияга қайтган "Беневенто" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар тарқатди.
Маълумот учун, Шюррленинг трансфер ҳуқуқи Дортмунднинг "Боруссия" клубига тегишли ҳисобланади. Унинг "арилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Шюррлени 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.