Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Андрей Шипилов: "Ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш лозим"

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида қатнашди.

- Барчага хайрли оқшом! Аввало шуни айтишим керакки, рақибимиз мусобақа жадвалининг қайси поғонасида бораётганлигидан қатъий назар доимо ўз жамоамдан ва мураббийлар штабидан ҳар бир ўйинга максимал тарзда ёндошишларини талаб этаман. Бугун бутун штаб ва жамоам илк дақиқадан охиригача бор кучи билан ҳаракат қилди. Футболчилар ишга масъулият билан ёндошишса, охиригача курашишсагина натижага эришиш мумкин. Бугун футболчиларимиз майдонда борини бериб ҳаракат қилишди, шунга яраша натижани қўлга киритдик. Энди кейинги ўйинга тайёргарликни бошлашимиз керак, шу тахлит бутун мавсум ишлашимиз лозим. Ўшанда мақсадимизга эришамиз, вазифамизни бажарамиз ва клуб ривожланишда давом этади", - дейди Шипилов.

- Шаҳзод Убайдуллаев ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдик?

- У билан кўп суҳбатлашамиз. У аста-секин жамоага қўшилиб бормоқда. Убайдуллаев ҳали бор имкониятини намойиш этгани йўқ. Мени хурсанд этаётган жиҳати, Шаҳзод жамоага ишлаяпти. Фақат ўзини ўйлаётгани йўқ. Бу яхши хислат. Шаҳзоднинг потенциал имконияти жуда юқори, у ўз олдига аниқ мақсад қўядиган, шунга эришишга ҳаракат қиладиган тиришқоқ футболчилардан.

- Бугун эҳтиросларга берилиб ўйинни бошқардингиз, ҳатто ҳакам ёнингизга келиб Сизни тартибга чақиргандек туюлди...

- Мухлисларсиз ўйинда футболчиларнинг, мураббийларнинг гап сўзлари яққол эшитилиб туради. Менинг ҳам қандайдир эътирозларим ҳакамнинг қулоғига чалингандир, у менга мурожаат қилди. Мураббий ўйинчиларни доимо олға чорлаши, руҳлантириб туриши керак. Мен ҳам учрашувда қандай натижа қайд этилаётганидан қатъий назар шогирдларимдан бўшашмасликларини сўрайман. Чунки бу футбол. Учта тўп фарқи билан олдинда бораётган бўлсангда қандайдир арзимас хатолар эвазига ўн-ўн беш дақиқа ичида голлар ўтказиб юборишинг, вазият тескарисига айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам мураббийларнинг ҳолатини тўғри тушунишларингизни сўрайман.

- "Машъал" стадиони маъмурияти томонидан яратиб берилган шароитлар ҳақида фикрингиз?

- Қашқадарё футол инфратузилмасига тан бераман. Бу вилоятнинг қайси клуби билан ўйнаманг, албатта шароитлардан кўнглингиз тўлиб қайтади. Бу ердаги футбол тараққиётига раҳматли Нуриддин Зайниев пайтида таъмал тоши қўйилганди. Ўша тизим издан чиқмасдан, собитлик билан ривожланиб бораяпти. Саҳро ўртасида атиргуллар очилмоқда, деган иборани эшитгандирсиз. Бу ибора Қашқадарё футболига ҳам тегишли. Барчаси ажойиб...

- Ўтган мавсумда "Металлург" Қаршида "Насаф"ни ранжитган эди. Олдинда "Насаф" билан ўйин кутиб турибди.

- Ҳозир бугунги ғалабадан кейинги ҳиссиётларимизни енгиб олишимиз керак. Кийиниш хонасида футболчиларимга ҳам буни таъкидлаб келаяпман. "Насаф" ажойиб клуб ва ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Ажойиб стадионга эга. "Насаф" бугунги кунда истеъдодларни етиштириш ва тарбиялаш бўйича ўзбек футболида етакчи саналади. Бундай жамоага қарши жиддий тайёрланмаса бўлмайди. Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз.

Манба: Металлург матбуот хизмати
Киритилди: 11:21, 03.07.2020.
Ўқилди: 2958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5379]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3632]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3600]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2069]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1458]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1416]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1395]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1394]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1374]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1371]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик